Сайёҳга виза шарт эмас
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан, юқоридаги санадан эътиборан Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқароларига юртимиз ҳудудига кириш санасидан бошлаб 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилади.
Шунингдек, ушбу фармон билан 39 давлат фуқаролари учун сайёҳлик визаларини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди. 10 февралдан бошлаб Ўзбекистонга таклиф қилувчи жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаати ёки туристик ваучерни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш талаби бекор қилиниб, визани расмийлаштириш муддати ҳужжатлар қабул қилинган кунни ҳисобга олмаганда, икки иш кунидан ошмаслиги белгиланди.
Юртимизга келувчи сайёҳлар учун яна бир қулайлик шундаки, юқоридаги ҳужжатга асосан, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб мамлакатга электрон кириш визаларини бериш тизими ҳам ишга тушади.