Соғлом кишиларни жиннихонага жойлаган ҳайдовчи

* Бўлган воқеа

Маҳаллий ҳайдовчига 20 нафар хавфли руҳий касални бир психиатрия шифохонасидан бошқасига ўтказиш вазифаси юкланди. Ташқарида ҳаво 40 даража иссиқ. Ҳайдовчи бир қадаҳ пиво ичиб, чанқоғини қондириш учун йўл ёқасидаги ичмакхонага тўхтади.

Ҳайдовчи чанқоғини “қондираётган” пайтда, автобусдаги йўловчилар ҳар томонга қочишди. Маҳаллий қонунларга кўра, бу иши учун ҳайдовчини ўлим жазоси кутаётганди.

-3

Бироқ у хафа бўлмади, босиқлик билан бўш автобусни бошқариб, шаҳар бўйлаб йўловчилар кутаётган бекатга борди ва уларга бугун Зимбабве ҳукумати шаҳар аҳолиси учун бепул автобус қатновини йўлга қўйганини айтди. У бамайлихотир йигирма кишини йиғиб, автобус эшикларини ёпди ва клиникага йўл олди.

Белгиланган манзилга етиб боргач, ҳайдовчи шифохона ходимларини «жинни»лар ўта ғазабланганлиги ва улар турли фантастик ҳикоялар ва бўлмаган гапларни айтиб беришлари мумкинлигидан огоҳлантирди.

Масалага ойдинлик киритилгунча одамлар тахминан бир ҳафта давомида руҳий касалхонада ушлаб турилди. Соппа-соғ одамларнинг клиника ходимларига жинни эмаслигини қандай қилиб тушунтирганини тасаввур қила оласизми?

-4

Барча «касаллар» бир хил воқеани айтиб берганида, шубҳалар ўз-ўзидан йўқолди. Ҳақиқий беморларга келсак, ҳеч ким улар ҳақида хабар топишмади. Афтидан, улар жамиятга сингиб кетган кўринади. Ҳайдовчи эса изсиз ғойиб бўлди.