Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Россия олийгоҳлари билан ҳамкорликка киришди
- 08.10.2019 19:00
- 218
- Таълим
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Халқаро академик ҳамкорлик: муаммо ва самаралар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
- СамИСИ бугун Тамбов давлат университети ва Халқаро славян университети билан ҳамкорлик ришталарини боғлашга уринмоқда, - деди институт ректори, профессор Муҳиддин Пўлатов. – Мақсадимиз – келажакда халқаро таълим тажрибасини қўллаган ҳолда жаҳон стандартларига мос етук кадрлар тайёрлаш, бу йўлда нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.
Тадбирда Халқаро славян университети ректори, профессор Ленче Петреска, Тамбов давлат университети профессори Вячеслав Абдукаримов маъруза қилиб, ҳамкорликда фаолият олиб боришга тайёрлигини билдиришди.
Анжуман ишида профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар таълим сифатини ошириш, педагог ва илмий кадрларни жаҳон тажрибаси асосида тайёрлаш борасида муҳокамаларга киришди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа