Сенатда Олий суд раисини сайлаш, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилади

Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлисини 13 июнь куни чақириш тўғрисида Сенат Кенгашининг қарори қабул қилинган.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.

Шунингдек, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади.