Шифокорлар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди

Икки тиббиёт муассасасининг олий тоифали шифокорлари кўчма «Проскан-2000» ускунаси ёрдамида 30 нафар хавфли гуруҳига кирувчи беморлардан ташқари диспансернинг 17 нафар тиббиёт ходимларини ҳам тиббий кўрикдан ўтказишди. 

- Бу каби кўриклардан нафақат беморлар, балки шифокорлар саломатлигини ҳам назорат қилиб туриш фойдадан холи бўлмайди, - дейди вилоят эндокринология диспансери бош врачи Гулзода Негматова. – Чунки қандли диабет беморларнинг иммунтизимига ҳам таъсир қилиб, кўпинча бошқа касалликларга қарши курашиш қобилиятининг пасайишига ҳам сабаб бўлади. Иккала касалликка хос белгилардан бири, яъни беморларда тана вазнининг кескин камайиши кузатилади. Силни бирламчи аниқланиши қанча эрта йўлга қўйилса даволаш самарадорлиги шунча юқори бўлади ва асоратларнинг олдини олишга замин яратади.

Кўрикда силга чалинганлар бўлмасада, аммо икки беморда сурункали бронхит борлиги аниқланди. Уларга фтизиатр-шифокорлар томонидан тиббий тавсиялар берилди.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.