Шифокорлар илк бор диабетни тўлиқ даволашди
- 30.05.2024 11:04
- 491
- Саломатлик
Хитойлик тадқиқотчилар илк бор диабетнинг II турини даволашга муваффақ бўлишганини айтмоқда. 59 ёшли эркакка 2021 йилда новаторларча ҳужайра трансплантацияси ўтказилди ва у 2022 йилдан бери дори-дармонсиз ҳаёт кечирмоқда.
Эркак 25 йил давомида диабет билан касалланган ва унда ўлимга олиб келадиган асоратлар хавфи юқори эди. У диабетик комага тушиб қолмаслиги учун ҳар куни бир неча марта инсулин инъекцияси талаб қилинарди.
Унга ёрдам бериш учун олимлар унинг ошқозон ости бези илдиз ҳужайраларини модификация қилиб, трансплантация қилишди. Операциядан кейин эркакнинг организми инсулинни ўзи ишлаб чиқара бошлади.
Теглар:
қандли диабет
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа