Сибирда саломатлиги ёмонлашган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилишича, ваколатли ташкилотлар ва сахий инсонлар кўмагида пандемия шароитида хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш, моддий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни ватанга қайтаришга эътибор қаратилмоқда.

Шу борада бугун, 7 июль куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида саломатлиги ёмонлашгани туфайли Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган фуқаро А.О "Новосибирск – Тошкент" авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилишига амалий ёрдам берилди.

Фуқарони Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари кутиб олган ва яшаш манзилига кузатилган.