Ишга лаёқатсиз бўлиб қолган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Бундан 11 йил аввал Россия Федерациясига ишлаш мақсадида борган М.Г. айни пайтда оғир дардга чалиниб, ишга лаёқатсиз бўлиб қолган.

Фуқаро М.Г.га мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Томск шаҳридаги “Дўстлик” ўзбек диаспора ташкилоти томонидан ёрдам кўрсатилиб, авиачипта олиб берилди.

4 июль куни "Новосибирск – Тошкент" йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Юртдошимизни Ўзбекистоннинг мутасадди ташкилотлари вакиллари кутиб олиб, тиббий хизмат кўрсатишга келишиб олинган.