Спектакль премьераси: “Миллат фидойиси”

ХДП вилоят кенгаши ҳамда Каттақўрғон шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Каттақўрғон драма театрида янги спектаклнинг премьераси ташкил этилди.
Унда “Миллат фидойиси” асари муаллифи Фармон Тошев, ЎзХДП вилоят ва Каттақўрғон шаҳар кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, нуронийлаи, партия фаоллари ва электорат вакиллари иштирок этди.
Спектакль сўнгида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова спектаклнинг аҳамияти тўғрисида гапириб, аҳолини, айниқса, ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда театрнинг ўрни, шунингдек янги спектакль ҳақида фикр билдириб, асар муаллифи ва спектаклни жонли ижро этган актёрларга миннатдорлик билдирди ва шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғаларини тақдим этди.
Шундан сўнг Каттақўрғон шаҳар педагогика техникумида «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда йил дастурида белгиланган устувор мақсадлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси ғоялари ва мақсадлари билан уйғун ва ҳамоҳанглиги, партия сайловолди дастурида ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитни яратиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш бўйича самарали сиёсатни амалга оширишни асосий мақсад қилиб белгилаб олинганлиги, 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида аҳоли учун “Сояли сайр кўчалари” тармоғини яратиш кўзда тутилаётгани ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида “Уч авлод учрашуви” тадбири ҳам ўтказилди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, вилоят Кенгаши депутати Фармон Тошев тадбир иштирокчилари ҳамда техникум кутубхонасига ўзининг муаллифлигида чоп этилган китоблар тўпламини совға қилди.
Тадбир якунида иштирокчилар техникум ҳовлисига дарахт кўчатлари ўтқазишди.