Спорт хабарлари
Армрестлинг
Қўшработ туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида армрестлинг бўйича 15-17 ёшлилар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.
Муросасиз кечган баҳс якунига кўра, умумжамоа ҳисобида қўшработликлар биринчи, иштихонликлар иккинчи, Самарқанд шаҳар ёшлари учинчи ўринни қўлга киритди.
***
Волейбол
Сиёб тиббиёт коллежи спорт залида фахрийлар ўртасида вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё, Андижон вилоятлари, Тошкент шаҳри ва вилоятимиз фахрийлари баҳсга киришди.
Якунда самарқандлик фахрийлар биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин тошкентликларга ва учинчи ўрин андижонликларга насиб этди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.
***
Акробатика
Самарқанд шаҳридаги гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида акробатика бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.
2000 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қиз ва ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган баҳсда Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан ҳам ёш акробатлар қатнашди. Мусобақа якунида самарқандлик 15 нафар акробатикачилар биринчиликни эгаллади.
Бекзод АҲМЕДОВ.
***
Шинкиокушинкай
Пахтачи туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари орасида спортга қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади.
Жумладан, спортнинг шинкиокушинкай каратэ тури бўйича Навоий шаҳрида ўтказилган республика биринчилиги мусобақасида Ўғилой Сайфиева (суратда) ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Каримжон Бобоқулов эркин кураш бўйича йил бошидан буён республика доирасидаги мусобақаларда 9 та медаль соҳиби бўлди, Туркияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада эса учинчи ўринни эгаллади. Яна бир курашчи – Шуҳратбек Ярашев ҳам мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан кураш бўйича ўтказилган республика биринчилигида олтин медални қўлга киритди.
Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.