Сунъий интеллект ва электрон бошқарувга бағишланган яна бир анжуман ўтказилмоқда
Бугун, 28- сентябрь куни Тошкент шаҳрида, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда ЮНЕСКО ҳамкорлигида “Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборот эркинлиги” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Унда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раис ўринбосари сенатор Фарҳод Боқиев ҳамда қўмита аъзоаси, сенатор Фармон Тошев иштирок этмоқда. Анжуман 28 сентябрь – "Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни" муносабати билан ташкил этилган.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, дунё миқёсида ахборот олиш имкониятларини кенгайтиришда амалга оширилаётган ишлар таҳлили, давлат органларининг маълумотларни етказишда шаффофлик ва очиқлик сиёсатига риоя этиши ва соҳада эришилаётган муваффақиятлар, янгиликлар тақдимоти билан таништиришдан иборат.