Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили расман жорий этилди
- 01.12.2025 15:35
- 0
- Долзарб
Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган «Сунъий интеллект даврида етакчилик: стратегия ва инновация» панель сессиясида Google Cloudнинг ҳукуматлар билан алоқалар ва давлат сиёсати бўйича раҳбари Марина Жунич маълум қилди.
Ушбу янгилик Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, маҳаллий мутахассислар, тадбиркорлар ва аҳоли учун замонавий сунъий интеллект ечимларидан она тилида фойдаланиш имкониятини яратади.
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистоннинг рақамли трансформация жараёнлари, сунъий интеллект соҳасидаги глобал тенденциялар ва халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.