Тадбиркорлик ривожлантирилиб, бандлик оширилади
Вилоятда ярим йил давомида "2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш дастури" доирасида 156 минг аҳоли бизнесга жалб этилган. Бунда ўзини-ўзи банд қилишда 126,6 минг, ЯТТларда 11,9 минг, янги тадбиркорлик субъектларида 4,7 минг, деҳқон хўжаликларида 12,9 минг аҳоли бандлиги таъминланган.
Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун 54 та давлат активлари аукционга чиқарилиб, 59 та объект 69,2 миллиард сўмга сотилган. Шу даврда 2,8 мингта хизмат ва сервис объектлари ишга туширилиб, 83,4 минг иш ўрни яратилган.
Қиймати 116,5 миллиард сўмлик 77 та халқаро йўл бўйи лойиҳаларида 343 та янги иш ўрни яратилган.
Ушбу йўналишда йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган режалар рақам ва самара янада юқори бўлишига қаратилган. Жумладан, “2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш дастури” доирасида 228 минг аҳоли бизнесга жалб этилади.
84 та давлат активларини аукционга чиқариш орқали бюджетга 126,4 миллиард сўм тушум тушиши кўзда тутиляпти.
Жойларда 2,7 мингта хизмат ва сервис объектлари ишга туширилиб, 86,6 минг аҳоли бандлиги таъминланади.
Халқаро автомобиль йўллари бўйида қиймати 839,4 миллиард сўмлик 140 та лойиҳа амалга оширилади ва 1974 та янги иш ўрни яратилади.
Умуман, ортда қолган олти ойда вилоятда 149,5 минг ўрнига амалда 215,9 минг (136,5 минг доимий, 79,4 минг мавсумий ва вақтинчалик) иш ўринлари очилади.
Бу кўрсаткич 3,5 минг инвестиция лойиҳаларида, 105,3 минг хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳасида, 98,8 минг қишлоқ хўжалигида, 8,3 минг қурилиш соҳасида қайд этилган.
Мисол учун, Самарқанд шаҳрида "Самарканд аппарел" масъулияти чекланган жамияти томонидан май ойида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасида 145 та ишсиз аҳолининг доимий бандлиги таъминланган.
Йил якунигача яна 128,5 минг аҳолининг доимий, 72,4 минг кишининг мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлиги таъминланади.
Камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 107,1 минг аҳоли даромадини ошириш ва 25,1 минг иқтисодий ночор оилалар манзилли қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси йил бошидаги 10,5 фоиздан 7,7 фоизгача туширилади.