Талаба бўш вақтида тадбиркорлик билан шуғулланса имтиёзга эга бўладими?
Икки нафар фарзандим шартнома асосида олий ўқув юртида таҳсил олади. Фарзандларим бўш вақтларида электр жиҳозлари савдоси билан шуғулланмоқчи. Фаолиятини тиклаб олгунича уларга имтиёзлар борми?
Шаҳноза Каримова.
- Солиқ кодексининг 392-моддаси, 2-қисмида солиқ тўловчи қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилгандан кейинги ойдан эътиборан амалга ошириши белгилаб берилган.
Шунингдек, мазкур кодекснинг 378-моддаси, 16-бандида Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловларига даромад солиғи солинмаслиги қайд этиб ўтилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мурожаатда қайд этилган ҳолат юзасидан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича давлат рўйхатидан ўтган ойдан кейинги ойдан бошлаб солиқ тўлови амалга оширилиши лозим. Яъни, бир ойлик фаолиятига солиқ тўловлари бўйича имтиёздан фойдаланиш, шунингдек, ўқув юртларига шартнома тўловлари учун асосий иш жойидан даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланмаган бўлсангиз, яшаш жойингиздаги туман ёки шаҳар давлат солиқ инспекциясига иш ҳақи тўғрисидаги маълумотни тақдим этган ҳолда юқорида қайд этилган имтиёздан фойдаланиш ва даромад солиғи суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эгасиз.
Саволга Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ходими Валишер Темиров жавоб берди.