Талабалар тил ўрганишда инновацион методлардан қандай фойдаланади?

Бугунги кунда хорижий тилларни, хусусан, инглиз тилини ўқитиш долзарб ҳисобланмоқда. Талабаларнинг инглиз тилидаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш, албатта, хорижий тил фани ўқитувчиларининг зиммасига тушади.
Олий таълим муассасаларида бўлажак чет тил ўқитувчиларни билимли, салоҳиятли ва рақобатбардош қилиб тарбиялаш ва таълим бериш муҳим ҳисобланади. Бу жараёнда οлий таълимда иннοвациялар, илғοр хοрижий тажрибалар, ахбοрοт ва педагοгик технοлοгияларни кенг қўллаш, шунингдек, меҳнат бοзοрида чет тилини лингвистик ва ижтимοий-маданий жиҳатларни мукаммал эгаллаган юқοри малакали мутахассисларни тайёрлаш таълимга бўлган талаб ва эҳтиёжни οширишга οлиб келади.
Айниқса, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Пοльша, Рοссия, Туркия, Эрοн, Индοнезия, Сингапур ва бοшқа ривοжланган мамлакатларнинг οлий таълим муассасаларида филοлοгия (инглиз тили) йўналишида мутахассисларнинг чет тилидаги касбий малакаларини ривοжлантиришга алοҳида эътибοр қаратилмοқда. Дунё тажрибасида олий таълим муассасаларининг филологик таълим йўналишларида инглиз тилини ўқитиш бўйича амалга оширилаётган тадқиқотлар таълим мазмуни, воситалари ва талаблари, шунингдек, замонавий интерфаол методлар, технологиялар ва ўқитиш стратегияларини ривожлантиришга қаратилган. Бўлажак чет тили ўқитувчиларининг инглиз тилини ўқитиш малакаларини ҳамда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантириш, хорижий тажрибаларни ўрганиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Олий таълим муассасалари табаларининг миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантиришда инновацион методларнинг ўрни ва аҳамияти ошмоқда. Мулоқот маданиятини ривожлантириш бўйича бир қанча методлар мавжуд, хусусан, “Collaborative learning (ҳамкорликда ўрганиш)” таълим технологияси шулар жумласидандир. Мазкур методикада талабалар жуфт бўлиб ёки гуруҳ бўлган ҳолда инглиз тилидаги амалий машғулотлар олиб боради. Бунда муаммоли мавзулар масалан, “communication culture” (мулоқот маданияти), culture shock (маданиятлараро тўқнашув) ва шунга ўхшаш мавзулар берилади.
Талабалар гуруҳ бўлган ҳолда гуруҳ муваффақияти учун бирлашади. Бунда гуруҳнинг ҳар бир аъзоси жамоанинг бошқа аъзолари билан ўзаро фикр алмашиб, мустақил ишлайди. Ҳамкорликда ўрганиш методи ҳам бир қанча метод ва технологияларни ўз ичига қамраб олади. Қуйида шу технологиялар билан таништирамиз:
А) Талабаларнинг “жамоа-муваффақияти сари бирлашиш” методи бўлиб, унда барча талабалар билим даражалари турлича бўлган кичик гуруҳларга ажратилади ва ҳар бир жамоа аъзосининг берилган топшириқ ёки вазифани тўлиқ ўзлаштириб олиши ўқитувчи томонидан назорат қилинади. Кейин индивидуал топшириқлар берилади: бу босқичда улар биргаликда ишлайди, аммо бир-бирларига ёрдам бериши мумкин эмас. Асосий мақсад ўрганувчилар вазифани берилган вақт ичида ўзлаштириши керак. Яратилган имкониятдан самарали фойдаланиш орқали гуруҳ аъзоларида мотивация пайдо бўлади.
Б) “Гуруҳ тақдимот иши” методида муайян бир мавзу кичик гуруҳ аъзоларнинг умумий фикридан келиб чиқиб танланади ва шу бўйича кичик тадқиқот иши олиб борилади. Талаба бу метод орқали ўз хоҳиши асосида зарур йўналишларда мунозара, муҳокама, суҳбат, ижтимоий изланиш, статистик таҳлиллар қилиб, инглиз тилидаги оғзаки мулоқот кўникмаларини оширади. Яъни, муаммоли жиҳатларни ўзида қамраб олган мавзу танланади ва кичик гуруҳларда шу йўналиш бўйича изланиш олиб борилади. Мазкур фаолиятни ўрганувчиларнинг ўзлари эркин ва мустақил олиб бориши, ривожлантириши, мақсад ва вазифаларни белгилаб олишларида шароит яратиб бериши ўқитувчи томонидан амалга оширилади. Уларнинг фикрларини рад этиши ва ўз таклифларини беришига йўл қўйилмайди. “Гуруҳ тақдимот иши” якунида натижалар таҳлил қилинади ва биргаликда умумий баҳоланади.
С) “Биргаликда ўрганиш” методида билим даражалари ҳар хил бўлган талабалар ўзаро ҳамкорликда бир-бирига кўмаклашади ва уларда ҳурмат, эҳтиром туйғулари шакллантирилади.
“Биргаликда ўрганиш методи”да катта бўлмаган жамоа аъзоларига умумий битта топшириқ юклатилади ва улар ўзлари мустақил бажариб, ўз таклифларини ҳам киритиши мумкин. Бунда инглиз тилидаги мулоқотни такомиллаштириш асосий шарт ҳисобланади. Ушбу методда асосий икки мезонга: бажарилган иш сифати ҳамда кузатув жараёнида ҳар бир талабанинг фаол иштирокига асосий эътибор берилади.
Д) “Диалог ва муҳокама” методи. Ушбу методда кичик гуруҳлар маълумотларни диалог ёки ўзаро муҳокама шаклида бир-бири билан алмашишади. Шунингдек, суҳбат мавзу юзасидан эришилган хулоса талаба-талаба, талаба-ўқитувчи иштирокида таҳлилий мустаҳкамланади. Натижада асосий эътибор баҳога эмас, аксинча, ўрганилган билим кўникмаларнинг ривожлантирилишига қаратилади.
Мазкур технологиялар назария эмас, айнан амалиётни назарда тутади, мулоқотни ривожлантириш ва оғзаки нутқ устида ишлашни қўллаб-қувватлайди.
Маҳфуза Азимова,
Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси доценти в.б.