Талабаларнинг стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланяпти

Вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари учун инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида стартап лойиҳалар танлови эълон қилинган.

Танловга тақдим қилинган лойиҳалар вилоят ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлар жамоатчилик маслаҳат кенгашида тақдимот қилиниб, соҳа вакиллари томонидан лойиҳалар молиялаштирилади.

Биринчи қадамда 101 нафар ёшлар томонидан умумий

11,7 миллиард сўм қийматдаги стартап лойиҳалари тақдим этилган. Шундан 58 та лойиҳа учун 6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

Мисол учун, Самарқанд агроиннавациялар ва тадқиқотлар инситути талабаси Фотима Қодирқуловага  “Лентил чипс - соф ва табиий маҳсулот” (озиқ-овқат ва қандолат маҳсулотлари) инновацион лойиҳасини амалга ошириш учун "Асака банк" томонидан 197 милион сўм маблағ ажратилган.

Самарқанд давлат университети талабаси Мунира Ахадовага “Самарқанд вилояти шароитида бамия ўсимлигини етиштириш ҳамда экпорт ва импорт ўрнини босувчи махсулот ишлаб чиқариш” лойиҳаси учун 200 миллион сўм маблағ ажратилган.

Қолган 43 та стартап лойиҳалар ҳам амалиётга жорий этилишига қараб маблағ ажратилади.