"Tarona records" таъсисчиси Равшан Йўлдошев вафот этди

Хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси, "Тарона Рекордс" компанияси асосчиси Равшан Йўлдошев вафот этди.

Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружидан вафот этган.

Равшан Йўлдошев 1961 йил 2 апрель куни туғилган. Фаолияти давомида “Tarona records” лейбелини ташкил этиб, санъаткорларни бир жойда бирлаштира олган.

У тўрт фарзанднинг отаси бўлиб, унинг биринчи турмушидан икки қиз бир ўғли, хонанда Шаҳзода билан турмушидан бир нафар ўғли бор.