Тойлоқ туманида пиёдани уриб қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 24 июнь куни номаълум ҳайдовчи автомашинани Қўтирбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Айний” А-377 йўлининг 11-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, Ургут тумани Мўғол маҳалласида яшаган, 43 ёшли Н.М.ни уриб юбориб, қочиб кетган. Натижада пиёда Н.М воқеа жойида вафот этган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Ургут туманида яшовчи, 23 ёшли М.Т. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.