Тиббиёт билан руҳшунослик уйғунлаштирилса - психосоматика
Бу тиббиётда бизнинг ҳис-туйғуларимиз, ҳиссиётларимиз ва психологик бирикмаларнинг саломатликка таъсири билан боғлиқ бўлган йўналиш. Инсоннинг ички кечинмалари уни жисмоний касалликларга олиб келиши илмий жиҳатдан исботланган.
Хўш, психосоматика сизнинг оғриқли аъзоларингиз ҳақида нимани айтиб берар экан?
Бош оғриғи
Бошнинг тез-тез ёки доимо оғриб туриши - бу ундаги фикрлар, ахборотнинг кўплиги натижасида ёки бирон бир нарса тўғрисида кўп ўйлайдиган ва кўпинча ҳиссиётларини бостира оладиган ақлли одамларда учрайди. Шунингдек, бу муаммо кўпинча ўзига паст баҳо берадиган, доимо қўрқув билан юриб, ич-ичидан ўзини койийдиган одамлар ҳақида гапиради.
Сочлар
Сочлар билан боғлиқ муаммолар (эрта оқариш, тушиши, жонсизланиши) – стресс, тушкунликнинг кўрсаткичи. Агар инсон доимий танглик ва қўрқув билан яшаса, сочлар билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши мумкин. Сизга керак бўлган ягона омил – ўзлигингизча қолиш ва ўзингизга ёрдам бериш. Баъзида соч касалликлари мағрурлик ва онгсиз равишда ғазабланишга жавоб сифатида пайдо бўлиши ҳам мумкин. Айниқса, аёллар учун соч ҳаётий энергия тимсоли.
Бўйин
Бўйин инсон онгини танаси билан боғлаб туради. Бўйин инсоннинг маънавийлик ва моддийлик орасидаги муаммоларини билдиради. Бўйин касаллиги кишида мослашувчанликнинг етишмаслигидан далолат беради. Одам ҳақиқатни эшитиш учун орқасига ўгирилишдан қўрқади, вазиятни тушуниш ўрнига уни эътиборсиз қолдиради. Бўйин оғриғи билан фақатгина ижобий ёки салбий саволларга жавоб - «ҳа» ёки «йўқ» ишораси орқали бошни чайқаб жавоб бериш мумкин, холос.
Кўзлар
Узоқни яхши кўролмаслик – узоқни ўйлаб иш тутмаслик, келажакдан қўрқиш ва ўз бурнидан нарисини кўришни истамаслик.
Яқиндан кўра, узоқни кўра олиш – даврга мос яшай олмаслик. Бундай одамлар бирор бир ишни қилишдан олдин анча ўйлайди, вазиятни бутунлай назорат қилишдан қўрқиб иш тутади.
Глаукома - келажакка умидсизлик қилиб, кўпроқ ўтмиши тўғрисида қайғурадиган одамларда учрайди.
Тишлар
Қатъий қарор қабул қилмайдиган ва қарор қабул қила олмайдиган кишиларни тиш оғриғи кўп безовта қилади. Чайнаш билан боғлиқ муаммолар вазиятни ўрганолмасликдан далолат беради. Юқори тишлар қарор қабул қилиш учун, пастдагилари эса қарорларни қабул қилганлик ҳисси учун жавобгар.
Оғиз
Оғиз янги ғоялар учун жавоб беради. Ундаги ҳар қандай муаммолар ушбу соҳадаги тартибсизликлар ҳақида гапиради. Оғиз бўшлиғи касалликлари - стоматит хафагарчилик ва ичини кемириб юрадиганларда учрайди. Тилни тишлаш - сир сақлай олмаслик, ёноқларни тишлаш – безовталик.
Лаблар
Лаблар бизнинг ҳиссий табиатимизнинг аксидир. Ички муаммоларга қараб, кассалликлар ҳам ифодаланади.
Ёриқлар – одам қарама-қарши ҳиссиётлардан эзилиб юради.
Учуқлар ва лабларни тишлаш – ҳиссиётларни яшириш натижасида келиб чиқади.
Бел
Инсоннинг бели унинг ҳаёт суянчиғидир. Орқа томондаги муаммолар маънавий ёрдамга муҳтожликни билдиради. Бу инсон бошқалар уни яхши кўрмайди, деб ўйлайди ва ўзининг ҳис-туйғуларини ҳам яширади. Ҳаракатчанлигини йўқотиб, атрофдагиларга совуққонлик қилади, на ўнг, на чапга қараб фикрларини намоён эта олади.
Бўғимлар
Бурсит – бу ғазабнинг босилиши. Бу инсон ҳатто майда нарсаларда ҳам мукаммалликка интилади. У ўзининг ғазабланишига йўл қўймайди ва бу ғазаблар бўғимларда тўпланиб боради.
Артрит – бошқалар уни ёқтирмаслиги фикри. Аслида артритли одамлар жуда тўғри инсонлар. Улар учун «шарт, зарур» сўзлари доимо устунлик қилади. Ўзларига зарар келтирса-да, керак бўлиши зарур бўлган нарсаларни амалга оширадиган жуда кучли «танқидчи» одамлар.
Тизза муаммолари – ўжарлик, мағрурлик, босилган қўрқув ва таслим бўлишни истмаслик.
Ортиқча вазн
Ортиқча вазн эгалари, ўзларининг ички дунёсини қайта кўриб чиқиши керак. Кўпинча тана ўзида ортиқча нарсаларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш учун ушлаб туради. Бу одам жамият ва ҳаёт олдида ўзини ҳимоясиз ҳис этади. Ортиқча вазн эгалари болалик ёки ўсмирлик даврида кўпинча хўрлаш, масхара қилиш ва ҳақоратларни бошидан кечирган бўлиши мумкин.
Ошқозон
Шифокорлар гастрит кўпинча тажриба ва асабий сиқилиш асосида юзага келишини тасдиқлашади. Ошқозон билан боғлиқ муммолар сизнинг ҳаётингизда аниқлиқ йўқлиги, баъзан ҳатто умидсизлик ва ички азобни бошдан кечираётганингизни англатади. Ошқозон яраси заифлик, қўрқув ва ишончсизлик ҳақида гапиради. Шунингдек, бирор нарсага аччиқланиб айта олмаслик натижасида келиб чиқади. Агар одам ичидагини айта олса, унда яра ҳосил бўлмайди.
Интернет материаллари асосида Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.