Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида Янги йил байрами ўтказилди

Професор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда филиал директори О.Муртазоев барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклади.
Тадбирда ўзининг фидокорона меҳнати билан, илм-фан, ижод, маданият ва спорт соҳасида эришган ютуқлари учун бир гуруҳ ўқитувчилар ва талабалар тақдирланди. Йигит-қизлар юртимизда ёшларга кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил изланишда бўлишини таъкидлашди.
Вилоят санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди, талабаларнинг бадиий чиқишлари намойиш қилинди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.
Б.МУСТАНОВ.