Тошкент вилоятида газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, Сурун маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши оқибатида портлаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳодиса туфайли 2 нафар шахс вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилган хабарда.