Тўйдан бир кун ўтиб, овқатдан заҳарланганларнинг аҳволи яхши
- 21.09.2019 14:54
- 146
- Жамият
Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” ресторанидаги тўйда иштирок этган айрим фуқаролар овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ресторанда ўтказилган тўйда одамлар овқатдан заҳарланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига овқат токсикоинфекциясининг енгил ва ўрта оғир даражаси ташхиси билан ётқизилган. Заҳарланган 11 нафар беморнинг 7 нафари соғайиб, уйига рухсат берилди. Қолган 4 нафар беморларнинг аҳволи қониқарли. Ҳозирда шифохонада даволаш ишлари давом этмоқда.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
овқатдан заҳарланиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа