Тойлоқда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов сайёр қабул ўтказмоқда

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули Тойлоқ тумани марказида жойлашган марказий истироҳат боғида бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шунингдек, сайёр қабулда секторлар раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда.