Туман тушганда автомобиль бошқариш бўйича 5 маслаҳат
- 09.12.2019 11:46
- 457
- Йўриқнома
Сўнгги вақтлар жойларда туман тушиши ҳодисаси тез-тез юз бермоқда. Бу ҳайдовчилар учун қўшимча қийинчиликлар туғдиради.
Аммо қуйидаги оддий тавсияларимизга амал қилсангиз муаммони осонгина ҳал этишингиз мумкин.
✔️ Йўлга чиқишдан аввал чироқ мосламаларини текширинг. Ёқиб кўринг, ташқи текширув ўтказинг.
✔️ Йўлда туманга қарши фараларни албатта ёқиб олинг. Автоуловдаги барча ёритгичларни ишга тушириш шарт эмас. Сабаби туман барча ёруғликни ўзингизга қайтариб, йўл ҳодисаси юзага келиш эҳтимолини оширади.
✔️ Туманли ҳудудга киришдан аввал иқлим-назорати: печ ёки кондиционерни ёқинг. Улар конденсат юзага келишининг олдини олади.
✔️ Зарур ҳолатда тезкор қарор қабул қилиш учун масофани сақланг. Масофа каттароқ бўлгани мақсадга мувофиқ.
✔️ Йўлда шошилманг. Юқори тезликда ҳаракатланганда йўлни кўриш имконияти паст шароитда тезкор чора қабул қилиш мураккаб бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 13 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!