Туркия: Одамлар тунни чодирда ўтказди
- 25.11.2022 14:17
- 50
- Хориж
23 ноябрь куни тонгда рўй берган зилзила Туркия шимоли-ғарбидаги Дюзже вилоятининг Голкая шаҳрида аҳоли орасида ваҳима қўзғатди. Одамлар афтершоклардан қўрқиб уйларига қайтишмади. Улар чодирли шаҳарча қурилишини мамнуният қарши олишди.
Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 5,9 баллга етган. Камида 68 киши жароҳат олган. Жиддий зарар қайд этилмаган.
Расмийларнинг айтишича, 710 кишини ёстиғини қуритган 1999 йилги зилзиладан кейин ҳудуддаги биноларнинг 80 фоизга яқини қайта қурилган ёки мустаҳкамланган.