Турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган келин-куёв ис газидан вафот этди
- 10.11.2020 17:20
- 648
- Жиноят ва жазо
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ёш келин-куёв ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти прокуратурасига таяниб маҳаллий нашрлар маълум қилди.
Боёвут тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 2020 йил 6 ноябрь куни соат 13:35ларда берган хабарига кўра, Боёвут тумани Қаропчи маҳалласида яшовчи фуқаролар - 1995 йилда туғилган Ш.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғи, 1999 йилда туғилган Д.М. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, яшаш хонадонида вафот этган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.М. ва Д.М.ларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққанлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Вафот этган марҳум ва марҳуманинг турмуш қуришганига ҳали бир ой ҳам тўлмаган ёш келин-куёвлар бўлган.