АҚШнинг Эронга авиация зарбалари эҳтимоли айтилди
- 02.02.2026 14:02
- 11
- Хориж
АҚШнинг Эронга ҳаво зарбалари бериши муқаррар эмас. Бу ҳақда The Wall Street Journal америкалик амалдорларга таяниб хабар қилади.
Пентагон эҳтимолий жавоб зарбалари ва можаро кенгайиши хавфи туфайли Исроил, минтақадаги АҚШ қўшинлари ҳамда араб иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштирмоқда.
Агар бугун буйруқ берилса, АҚШ фақат чекланган авиация зарбалари беради. Кенг кўламли ва ҳал қилувчи ҳужум эса кучли ҳаво мудофаа тизимини тайёрлашни талаб қилади.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчининг таъкидлашича, АҚШ билан уруш бошланса, бу бутун минтақа учун фожиага айланади. Шу билан бирга, Теҳрон можарога тайёр эканини, аммо урушни истамаслигини билдирди.
Аввалроқ Эрон расмийлари АҚШ томонидан ҳарбий зарба берилса, «мисли кўрилмаган жавоб» қайтарилишини ва нишонлар орасида АҚШ, Исроил ҳамда уларнинг иттифоқчилари бўлишини маълум қилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Участка сайлов комиссиялари аъзолари ўқитилди
- 37 дақиқа аввал
- Жамият
“Қари Наво” Навоийнинг асари эканлиги айтилади
- 38 дақиқа аввал
- Маслаҳат
АҚШнинг Эронга авиация зарбалари эҳтимоли айтилди
- 1 соат аввал
- Хориж