Эронда вазият кескин: ҳукумат назоратидан чиққан илк шаҳар

Кўча намойишлари Эрон учун янгилик эмас, аммо бу галги норозиликлар бир қатор янги омиллар билан бирга кечмоқда. Бу эса вазиятни ўта жиддий тус олдирмоқда.

Эрон полицияси ва бошқа куч ишлатувчи тузилмалар бошиданоқ қаттиққўллик билан ҳаракат қилишди. Маълумотларга кўра, ҳозиргача камида 30 нафар одам ҳалок бўлган. Куч ишлатувчи тузилмалар жанговар ўқлар, сув сочувчи машиналар ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланмоқда, аммо намойишларни бостиришнинг имкони бўлмаяпти.

Ҳозир барча АҚШ президенти Дональд Трамп қандай қадам ташлашини кутмоқда. Гап шундаки, АҚШ президенти намойишларнинг дастлабки кунларидаёқ агар Эрон ҳукумати намойишчиларни ўлдиришда давом этса, аралашув билан таҳдид қилди. Шундан сўнг АҚШ Венесуэла етакчиси Николас Мадурони қўлга олди, эртаси куни эса Трамп Эрон ҳукуматига яна бир бор таҳдид қилди.

АҚШнинг амалдаги президенти намойишлар ҳали давом этаётган бир пайтда бундай очиқ-ойдин таҳдидлар билан чиқиши анча ғайриоддий ҳолат ҳисобланади. Бу эса намойишчиларни руҳлантириши ва намойишларнинг мамлакат бўйлаб кенгайишига туртки бериши мумкин.

Бошида норозиликларга нархларнинг кескин ошиши ва Эрон риалининг АҚШ долларига нисбатан кескин қадрсизланиши бўлди: бир йил ичида доллар тахминан 80 фоизга қимматлашган.

Бугун Ислом Республикаси назоратидан чиққан илк шаҳар ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Абданан шаҳри намойишчилар назоратига ўтгани айтилмоқда: полиция биноси эгаллаб олинган, куч тузилмалари қаршилик кўрсатмасдан таслим бўлган ва маҳаллий аҳолига қўшилган. Аммо Эроннинг Tasnim ахборот агентликлари Ғарб оммавий ахборот воситаларининг намойишчилар ҳукумат тепасига келгани ҳақидаги хабарларини рад этди.

Г.Холдорова тайёрлади.