Украина ва Россия ўртасидаги матбаа уруши давом этмоқда
- 03.05.2019 17:49
- 97
- Хориж
2019 йилнинг бошидан бери қарийб ярим миллионта китоб Россиядан Украинага олиб ўтишда ушлаб қолинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Украинада, 2017 йилдан бери "Украинага қарши бўлган хориж босма манбаларини олиб киришни тақиқлаш" ҳақидаги қонун амал қилаяпти.
Ана ўша қонунга биноан йилнинг бошидан бери 400 минг нусхадан ортиқ китоб Россиядан Украинага олиб киришда тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда Украина телевидениясида гапирилган.
"Жорий йилнинг 1-чорагида экспертларимиз хулосасига таяниб, Россиядан Украинага олиб кирилиши лозим бўлган 420 минг китобни ушлаб қолдик, шунингдек 82 та ҳолатда китоб олиб киришни рад этдик", деб келтирмоқда манба эксперт сўзларини.
2017 йил май ойидан 2019 йилнинг февраль ойигача умумий ҳисобда турли босма нашрларни Россиядан олиб кириш учун сўралган 2 мингдан ортиқ мурожаат рад этилган.