Украинада Россия билан можаролар туфайли қанча зарар қилингани айтилди
- 27.05.2019 10:13
- 124
- Хориж
Украина Россия билан келишмовчиликлар ортидан салмоқли суммаларда маблағ йўқотган. Бу ҳақда Транспорт вазирининг ўринбосари Евгений Червоненко "112 Украина" телеканалидаги кўрсатувда маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, можаролар бошлангунча Хитойдан Европага бораётган поездлар асосан Украина ҳудудидан ўтган ва Украина бундан катта фойда олган. Россия билан можаролар бошлангандан кейин энди Хитой поездлари Белоруссия орқали ўтмоқда.
"Биз 2014 йилдан бери, Россия билан ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўхтаб қолиши ортидан биргина транспорт транзити ортидан 30 млрд доллар маблағ ишлаб олишдан маҳрум бўлдик", деган Червоненко.
Эслатиб ўтамиз, Украина ва Россия ўртасидаги алоқалар 2014 йилда ёмонлашди. Шундан сўнг икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар узилиб қолди.