Украинада собиқ президент Порошенкога нисбатан учинчи жиноий иш қўзғатилди
- 25.05.2019 12:01
- 217
- Сиёсат
Украинада собиқ президент Петр Порошенкога нисбатан учинчи жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда жума куни ҳуқуқшунос Андрей Портновга таяниб РИА Новости хабар бераяпти.
Бу сафар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Порошенкони "Кузня на Рибальском" заводининг сотилиши ортидан 300 миллион долларни ноқонуний ўзлаштириш, солиқдан яшириш ва жиноий даромад қилиш фактлари билан айблаб жиноий иш очган.
Аввалроқ Порошенкога нисбатан иккита ҳолат бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилган эди.
Порошенконинг ўзи ҳамма айбловларни рад этмоқда ва "мен ҳамма айбловлар бўйича жавоб беришга тайёрман" деган.
Теглар:
Украина