Ургутда 65 000 долларга ер сотаётган фермер ушланди
- 12.01.2022 16:53
- 370
- Жиноят ва жазо
Маълум бўлишича, Ургут туманидаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари, 1976 йилда туғилган фуқаро “Ж.Қ.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 50 сотих лалми ер майдонини яқин алоқачиси “Б.А.” орқали маҳаллий фуқарога 65.000 АҚШ долларига сотишга келишган.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда 11 январь куни Ургут туманида ўтказилган тезрок тадбирда фермер юқоридаги келишилган маблағдан 30 000 долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 25 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!