Ургутда ФҲДЁ бўлими мудири ашёвий далил билан қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ургут тумани ФҲДЁ бўлими мудири М.У. фуқаролар А.Р. ва М.Ф.нинг никоҳини бекор қилиб, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.У.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.