Ургутлик спортчиларга вилоят ҳамда туман ҳокимликларининг совғалари топширилди
Ургут туманидаги истироҳат боғида "Ёшлар - келажак бунёдкори!" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган фестивалда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, туман ҳокими М.Турдиев иштирок этди.
Фестиваль тадбирлари доирасида 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган Параосиё ўйинлари ғолиби Ўткиржон Негматов ва Васила Алибоевага вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирга туманнинг 4 мингдан зиёд ўқувчи-ёшлари жалб этилиб, республика ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашган спортчилар туман ҳокимлигининг совғалари билан тақдирланди.