Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ватан": Ўзбекистонда яна бир янги журнал чоп этилмоқда

Ушбу ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий журналнинг биринчи сони нашрдан чиқди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигида чоп этилаётган ушбу журнал саҳифаларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган янгиланишлар, Ватанимиз тарихи акс этган таҳлилий мақолалар, зиёлилар, сиёсатшунос ва ёзувчилар асарлари эълон қилиб борилади.

Биринчи соннинг илк саҳифалари озарбайжон шоири Акиф Бағирнинг “Ўзбек келаётир...” номли тантанавор шеъри билан бошланади. Шунингдек, журналда Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон халқ шоирлари Абдулла Орипов ҳамда Эркин Воҳидов шеърларини, Абдурауф Фитратнинг “Юрт қайғуси” сочмаси, тил, миллат, миллий онг тушунчалари кенг ёритилган профессор Қозоқбой Йўлдошевнинг “Бузилмас қўрғон” мақоласини ўқиш мумкин.

Журналдан ўрин олган Хайриддин Султон қаламига мансуб “Онамнинг юрти” ҳикояси, Муҳаммад Юсуфнинг самимий сатрлари, Шойим Бўтаев, Тоғай Мурод асарлари, Олимжон Давлатов таҳлилий мақоласи, Сирожиддин Саййид шеърларида Ватан шукуҳи, орамиздаги фидойи одамлар, олим-у фузалолари ҳақида сўз боради.