«Ватанпарвар» ташкил топганига 29 йил тўлди

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Нуробод тумани ўқув спорт-техника клубида “Ватаним тақдири - менинг тақдирим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман марказидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳаво милтиғидан ўқ отиш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, «Ватанпарвар» ташкилоти ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан соҳага ўзининг меҳнати билан самарали ҳисса қўшган бир гуруҳ ишчи-ходимларга фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар топширилди.

Бундай тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларидаги мактаб ўқувчилари иштирокида ҳам давом этмоқда.

Нигора ЖЎРАЕВА.