“Ватанпарвар” ташкилоти ёшларда ҳарбийликка ҳавас уйғотмоқда

Самарқанд шаҳридаги 64-мактаб-интернатида Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси жамоатчилик кенгаши раиси Ў.Шодиев, кенгаши аъзоси, полковник С.Салиҳов, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши бош мутахассиси Д.Тошбеков, Самарқанд тумани ўқув спорт-техника клуби бошлиғи ўринбосари Н.Ҳикматовлар ҳарбийлик касбининг машаққати ва шарафи, кейинги йилларда уларга яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида гапириб берди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Ватанни улуғловчи шеър ва қўшиқлар айтилди. Улар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилиб, фаол иштирокчилар китоб ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирланди.
"Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилаётган бундай тадбирлар ойлик доирасида барча туман ва шаҳарларда, шунингдек, ҳарбий қисмлар ва таълим муассасаларида ўтказилмоқда.
Зиёдулла ХОЖИЕВ.