“Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
- 10.04.2022 09:46
- 75
- Жамият
Марказий ҳарбий округнинг “Сазағон” дала-ўқув майдонида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидаги мактабларнинг 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида Мудофаа вазири кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда иштирокчилар “Моҳир мерган”, “Ҳарбий эстафета”, “Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш”, “Сафда қўшиқ айтиш”, “Дуатлон” ҳамда “Темур тузуклари билимдони” шартлари бўйича беллашди.
Мусобақа натижасига кўра, Пахтачи туманидаги 18-мактабнинг “Соҳибқирон Темур” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Каттақўрғон туманидаги 57-мактабнинг “Қалқон” ҳамда Паст Дарғомдаги 21- мактабнинг “Сардор” жамоаларига иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.
Ғолиб жамоа ва фаол иштирокчилар Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда вилоят мудофаа ишлари бошқармасининг фахрий ёрлиқ, диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа