Вилоят бандлик бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

Исроил Исмоилович Жабборов вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
И.Жабборов шу пайтгача Ургут тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Унинг ўрнига туман ҳокимининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган Жавлон Ҳайдаров тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 сентябрда Музаффар Ҳошимов бошқа ишга ўтгандан буён вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозими вакант бўлиб келаётганди.