Вилоят ҳокими 50 нафар самарқандлик ёш ижодкорларга замонавий телефон совға қилди

Ўтган йили Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида мурожаатларига эътиборсиз қараётган раҳбарлар ҳамда жамиятдаги муаммо ва камчиликлар ҳақида ижтимоий тармоқларда ёритиб боришлари учун бир гуруҳ фаол ёшларга замонавий смартфонлар совға қилишини билдирганди.
Бугун Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган тадбирда вилоят раҳбари 50 нафар ёш ижодкор (блогер)ларга сўнгги русумдаги телефонларни тақдим этди.
***
Ана шу ёш ижодкорлар қатори Zarnews сайти ходими Феруз Яхшибоев ҳам ушбу телефонларнинг бирига эга бўлди.