Вилоятимизда онкологик касаллар йилига 100-150 кишига кўпаймоқда
Жорий йилда вилоятимизда 1 800 киши саратоннинг турли кўринишларига чалингани қайд қилинган. Бугунги кунда 9 мингдан ортиқ онкологик беморлар рўйхатга олинган.
Ушбу рақамлар Республика онкологияга ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази Самарқанд филиали ва шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган учрашувда келтирилди.
Унда айтилишича, беморлар орасида энг кўп сут бези ва бачадон бўйни саратони тарқалган.
Онкологик касалликларнинг келиб чиқишига, шу жумладан, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик, алкоголь, кимёвий ўғитлар, тамаки чекиш сабаб бўлмоқда.
Мутахассислар касалликнинг эрта аниқланиши унинг даволаниши имконини ошириши ҳақида эслатишмоқда.