Халқаро истеъмолчилар ташкилоти президенти ва форум иштирокчилари Самарқандга келди
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ташкиллаштирилган халқаро форум ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.
Бугун, 16 январь куни дунёнинг 32 давлатидан ташриф буюрган форум иштирокчилари Самарқанд шаҳрига етиб келди. Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг меҳмонларни Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов қабул қилди.
Учрашувда тарафлар туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда нафақат федерация, балки вилоят ҳокимлиги ҳам қараб турмаслигини Ж.Ўроқов таъкидлаб ўтди. Халқаро Истеъмолчилар ташкилоти (Consumers Intemational) президенти Маримуту Надасон Самарқанднинг салобатидан ҳайратда эканини яширмади.
Келажакда бундай ишлар давом этишига омад тилади. Шу билан биргаликда халқаро форум иштирокчилари Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларига саёҳат уюштирди.
Шерзод ХАЛИЛОВ.