Халқаро конференция иштирокчилари маҳаллаларга чиқди

Самарқандда ўтказилаётган “Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари бугун жойларга чиққан ҳолда маҳаллалар фаолияти, уларда фаоллар учун яратилган шароит, аҳолининг турмуш даражасини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишишмоқда.

Биринчи манзил Самарқанд шаҳридаги Чармгари маҳалласи бўлди. 3365 нафар фуқаро истиқомат қиладиган маҳаллада 4 та хусусий ўқув маркази, 52 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритади. Айни кунда фаоллар асосий эътиборини маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга қаратган. Конференция иштирокчилари фаоллар ва фуқаролар билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишмоқда.
Кейинги манзил Самарқанд туманидаги Конигил маҳалласи бўлади.