Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси Самарқандда бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида Халқаро пресс клуб томонидан “Ўзбекистонда олий таълим тизими: ислоҳотларнинг янги босқичи, муаммоларнинг чуқур таҳлили ва тезкор ечимлар” мавзусида сайёр анжумани бўлиб ўтмоқда.
Унда Самарқанд шаҳридаги мавжуд 8 та олий таълим муассасалари раҳбарлари, талабалар ва ота-оналар қатнашмоқда.
Сессия давомида олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, муаммолар ва уларнинг ечими борасидаги саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилмоқда.
Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил хабар берамиз.