Хитойликлар билан мулоқотларда туманлар ҳам фаол
Олинган маълумотларга кўра, Хитойга борган вилоятимиз делегацияси таркибида 8 та шаҳар ва туман ҳокимлари ҳам бор.
Улар ҳам Хитойнинг йирик инвесторлари билан музокаралар ўтказмоқда. Жумладан, Паст Дарғом тумани ҳокими Шерзод Раҳмоновнинг билдиришича, биринчи кунидаёқ "BIOYO BIOTEX" корхонаси билан «Самарқанд камалак инвест» томонидан меморандум имзоланган.
"BIOYO BIOTEX" корхонаси қишлоқ хўжалигида зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
- Эришилган дастлабки келишувга кўра, туманимизда қишлоқ хўжалиги чиқиндилари (ғўза, дарахт қолдиқлари)дан биомаҳсулотлар тайёрланади, - дейди Ш.Раҳмонов. - Бундан ташқари, ошхона жиҳозлари, махсус идиш-товоқлар ҳамда полиэтилен маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши келишилди.
28 миллион долларлик келишув
Ташрифнинг иккинчи кунида Гуанчжоу провинциясининг "Guandong grand tech" корхонаси билан «Машъал транс сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан меморандум имзоланган.
Қайд қилинишича, "Guandong grand tech" қурилиш соҳасида ишлатиладиган маҳсулотларни тайёрлаш билан шуғулланади ва айни пайтда корхона билан дастлабки келишувга эришилган.
Хитойлик инвестор таклиф қилаётган лойиҳа асосида Паст Дарғом туманида гидроблок, пардозли панел ва бошқа қурилиш моллари ишлаб чиқаришга келишиб олинди. Лойиҳа йўлга қўйилгач, қурилиш маҳсулотларини нафақат ички бозор чиқариш, балки Марказий Осиё давлатларига фаол импорт қилиш режа қилинган.