Хорижлик мутахассислар Самарқандда масофавий таълимни ривожлантиришга ёрдам бермоқчи
Кеча, 24 июнь куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида хорижнинг нуфузли бир қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда онлайн вебинар ўтказилди. Унда масофавий таълимни ривожлантириш ҳамда хорижий тилларни ўқитишнинг муаммо ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Жараён доирасида Буюк Британиянинг Aстон университетидан профессор Суе Гартон, Россиянинг Воронеж давлат университетидан профессор Елена Чайка, Украинанинг Миколаев давлат университетидан профессорлар Тетяна Мероненко ҳамда Леся Доброволская, шунингдек, индонезиялик инглиз тили мутахассиси Будиаван Мат Давим иштирок этди.
Онлайн вебинарда мутахассислар хорижий тилларни масофадан ўқитиш усуллари, танланган ўқитиш концепциясига асосланган масофавий таълимнинг ўқув-тарбиявий жараёнини таъминловчи ўқитиш услублари тўғрисида институт профессор-ўқитувчилари билан фикр-мулоҳазаларини алмашди.
Хорижлик мутахассислар иштирокида ўтказилган онлайн вебинар қизиқарли ва муҳокамаларга бой тарзда якунланди. Келгусида бу каби онлайн вебинарлар мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.
СамДЧТИ ахборот хизмати.