Янги ерости йўли ва зиёратгоҳдаги ободонлаштиришлар тўлиқ назоратда
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Наврўзжон Раҳмонов тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари билан танишиб, жараёнларни бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.
Дастлаб, Оқдарё туманидаги Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳида амалга оширилаётган реконструкция ва комплекс ободонлаштириш ишлари ўрганилди. Зиёратчилар учун қулай ва муносиб шароитлар яратиш, инфратузилмани замонавий талабларга мослаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Зиёратгоҳга туташ ҳудудда М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг 11-километрида барпо етилаётган ерости пиёдалар йўлаги қурилиши билан танишилди. Мазкур иншоот зиёратчилар ва маҳаллий аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланиш қулайлигини оширишга хизмат қилади.
Шундан сўнг Пайариқ туманида Имом Бухорий мажмуасининг атрофини ободонлаштириш ишлари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Н.Раҳмонов ва Р.Қобилов, вилоят ИИБ раҳбарияти вакиллари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирок етдилар.
Йиғилишда йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш, зиёратчилар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш, туризм соҳасида тартиб ва хавфсизликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мажмуада олиб борилаётган сўнгги пардозлаш ва безак ишлари, бунёд етилаётган объектлар ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳолати кўриб чиқилди.
Президентимиз ташаббуси билан замонавий меъморий ечимлар асосида, буюк муҳаддис олим Имом Бухорийнинг улуғ мақомига муносиб тарзда қайта барпо етилаётган ушбу мажмуа нафақат мамлакатимиз, балки бутун ислом олами учун муҳим зиёрат масканига айланмоқда. Шу боис зиёратчилар учун қулайликлар яратиш, мавжуд инфратузилмани замон талаблари асосида такомиллаштириш устувор вазифа ҳисобланади.
Йиғилиш якунида барча йўналишлардаги ишлар сифат ва муддат жиҳатидан қатъий назоратда бўлиши, ҳар бир масъул ўз зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажариши зарурлиги таъкидланди. Ҳудудлар қиёфасини янада обод ва кўркам етиш борасидаги ишлар изчил давом еттирилади.
Вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик бошқармаси ахборот хизмати.