Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунё рақамли инқироз ёқасидами? АҚШда 3,5 мингта авиарейс кечиктирилди

АҚШнинг Delta Air Lines авиакомпаниясида юзага келган техник носозлик мамлакат бўйлаб аэропортларда минглаб рейсларнинг кечикишига сабаб бўлди.

Автоматлаштирилган тизим самолётларнинг оғирлиги ва мувозанатини ҳисоблай олмай қолгач, ходимлар ҳисоб-китобларни қўлда бажаришга мажбур бўлди. Бу АҚШда сўнгги бир ҳафтада кузатилган ягона техник муаммо эмас. Аввалроқ мамлакатда ҳаво ҳаракатини бошқариш ва телекоммуникация тизимларида ҳам узилишлар кузатилган. Шунингдек, Microsoft, Apple ва айрим банк хизматларида ҳам техник носозликлар ҳақида хабарлар тарқалди.

Шунга ўхшаш ҳолатлар Буюк Британия, Жанубий Корея ва Ҳиндистонда ҳам кузатилган: авиация ва рақамли хизматлардаги узилишлар рейслар кечикиши ва хизматлар фаолиятининг тўхташига олиб келган.

Бу ҳолатлар «рақамли апокалипсис» ҳақидаги хавотирларни янада кучайтирди. Бироқ ҳозирча ушбу ҳодисалар ягона киберҳужум ёки атайлаб уюштирилган операция билан боғлиқ эканини тасдиқловчи далиллар йўқ.

Мутахассислар асосий хавф сифатида эскирган инфратузилма, дастурий хатолар ва муҳим тизимларнинг рақамли технологияларга кучли боғлиқлигини кўрсатмоқда.