Йилнинг ўтган даврида 9507 нафар бола гепатит А касаллигини юқтириб олган
Касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Самарқандда ҳам кузатилмоқда.
"Санепидқўмита" ахборот хизмати ота-оналар фарзандлари ушбу касалликни юқтириб олмаслиги учун, аввало, уларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишга ўргатишга чақирган. Уларни гепатит А га қарши ўз вақтида эмлатиш тавсия қилинган.
Маълум қилинишича, эмлаш 94-98 фоиз ҳолатларда вирус юқишининг олдини олади. Эмлашдан кейин жиддий асоратлар кузатилмайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра, вакцинанинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатловчи сертификатлари мавжуд. Вакцинация бир маротаба қўлланилади, қайта эмлаш талаб этилмайди.
Чунки вирусли гепатит «А» вакцинаси билан эмланганидан сўнг 15 йилгача муддатда иммунитет таранглиги сақланиб қолади.
Асосан, 18 ойликдан 14 ёшгача бўлган болалар эмланади.