Ёнғин хавфсизлигига рахна солувчи буюмлар савдосига чек қўйилди
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан пиротехника буюмларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг самарасида қонун ҳужжатларида тақиқланган фаолият орқали мўмай даромад кўриш истагидаги фуқаролар қилмиши фош бўлмоқда.
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида инсон саломатлиги ва ёнғин хавфсизлигига рахна солувчи буюмлар савдосини ўзига касб қилиб олган фуқаро А.К.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди. Натижада фуқародан жами қиймати 2 миллион 525 минг сўмлик 4 турдаги мушаклар ва 3 қути “Трения” пақилдоқлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Умид АЛИМОВ,
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.